September 10, 2019

"Ёшлар-ТУР" веломарафони Навоийда

Навоий шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими Ёшлар иттифоқи ҳамда Ҳалқ таълими бўлими билан ҳамкорликда Навоий шаҳридаги "Ёшлик ўйингоҳи" атрофида Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб "Ёшлар-Тур веломарафони" 18 ёшача бўлган ёш ва ҳаваскор велоспортчилар ўртасида ўтказилди. Ушбу веломарафонга 400 га яқин иштирокчи қатнашди, шундан 100 нафари қиз болаларни ташкил этди. Мусобақа якунида ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати