Хатирчи туманидан гимнастада спорт мусобақаси вилоят боқичига борувчилар аниқланди

Барча туман ва шаҳарларда бўлаётганлиги каби Хатирчи туман БЎСМ спорт мажмуасида туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида "Сиз билан биргаликда улғаямиз ва ривожланамиз!" шиори остида гимнастирада спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада жами тумандан 10 та мактабгача таълим муассасасидан 140 нафарга яқин тарбияланувчилар иштирок этишди. Мусобақа сўнггида ғолиблар турли даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тқдирланишди.

Навоий вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мтабуот хизмати