Ч-14 "Хоким кубоги" Нурота тумани ғолиблари аниқланди


Муҳтарам юртбошимиз раислигида жорий йилнинг 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек туманда иқдидорли ёш футболчиларни саралаш футболни оммавийлигини таъминлаш мақсадида, 14 ёшли ўғил болалар ўртасида футбол спорт тури бўйича вилоят "ҲОКИМ КУБОГИ" мусобақасининг туман босқичи жорий йилнинг 23 сентябр куни Нурота туманидаги марказий сдадионда ўтказилди. Ушбу мусобақа Нурота туман хокимлиги, туман Прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, туман Солиқ бўлими, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман Халқ таълими бўлими ҳамда тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда ўтказилди. Мусобақада тумандаги 4 та сектор ҳудудларидан 4 та жамоа иштирок этиб 80 нафардан зиёд мактаб ўқувчи ёшлари жалб қилинди. Мусобақа якунига кўра:
1-ўрин - 40-мактаб бошчилигидаги 1-сектор терма жамоасига
2-ўрин - 18-мактаб бошчилигидаги 4-сектор терма жамоасига
3-ўрин - 26-мактаб бошчилигидаги 3-сектор терма жамоаларига насиб этди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан дипломлар билан тақдирландилар.
Ушбу спорт мусобақанинг вилоят босқичига иштирок этиш ҳуқуқига 40-мактаб бошчилигидаги 1-сектор терма жамоаси эга бўлишди.

Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати

Расмий телеграм канал