Зарафшон шаҳрида Спорт фестивали

by 🎻🎶 굴 ㅎㅓ 여🎼
Зарафшон шаҳрида Спорт фестивали

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев рахбарлигида 2019 йил 19 мартдаги ведиоселектор мажлисида "Ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вактларини маъзмунли ташкил этиш буйича" 5та мухим ташаббус ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўгрисидаги ПК-3031 сонли карори хамда Бандлиги таъминланмаган ёшларни спортга жалб килиш максадида 2019 йил 26 апрел куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳар марказий стадионида БЎСМ шуғулланувчилари ўртасида спорт фестивали ўтказилди. Ушбу тадбир ўз олдига ёшларни спортга кенг жалб қилиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ватанга бўлган муҳаббатни ошириш, ёшларимиз орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби мақсадларни қўйди. Фестивал давомида эрталабги бадантарбия, кураш, самбо, арқон тортиш, армрестлинг, шахмат-шашка, футбол каби спорт мусобақалар ўтказилди. Тадбирда ёшлар, ҳаваскор спортчилар, ота-оналар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди. Ўзбек жанг санъати, таэквондо, Бадиий гимнастика, спорт турларидан кўргазмали чиқиш дастури барчага кўтаринки кайфият бахш этди. Ушбу тадбирда 500 нафардан ортиқ спортчи ёшлар иштирок этди. 2019 йил I-чорагида Республика, Осиё, Жахон чемпионатларида юқори натижаларга эришган спортчиларни ота-оналарига БЎСМ директори томонидан ташаккурномалар берилди. Баҳслар якунида ғолиб ва совриндорларга Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Сиёсий партиялар, Соғлом авлод хайрия фонди, Қизил ярим ой жамияти ҳамда Маънавият-тарғибот бўлими томонидан тегишли диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошыармаси матбуот хизмати

Расмий телеграм канал

April 27, 2019
by 🎻🎶 굴 ㅎㅓ 여🎼