Конимех БЎСМ очиқ биринчилиги ниҳоясига етди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган муҳим 5 та ташаббуснинг 2 чи ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида яъни ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш мақсадида, 26 июнь - Халкаро гиёхвандликка қарши курашиш куни ҳамда ўқувчиларнинг ёзги таътил кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 17 июнь куни старт олган Навоий вилояти Конимех тумани Тўқманғит қишлоғи "Сунъий қопламали футбол майдонида" футбол буйича 2004-2006, 2007-2009-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги БЎСМ очиқ биринчилиги, 26- июнь куни ўз ниҳоясига етди. Шу муносабат билан мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. 2004-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги бахсларда

3- ўрин Ш. Рашидов кўчаси

2- ўрин Тўкманғит қишлоғи

1- ўрин Шўртепа кишлоғи эгаллаган бўлса,

2007-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида

3- ўрин Зиёкор кўчаси

2- ўрин Ибн Сино кўчаси

1- ўрин Тўқманғит кишлоғи қўлга киритдилар. Мусобақа ғолиб ва совриндорларга БЎСМ маъмурияти томонидан диплом ва эсталик совғалари топширилди.

Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати

Расмий телеграм канал