СПОРТ ОЙЛИГИДА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА МУСОБАҚАЛАРИ

2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”га ҳамда 9-май “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб Навоий шаҳар “Ёшлар спорт мажмуаси”да енгил атлетика спорт тури бўйича 2006-2007, 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган БЎСМ очиқ биринчилиги мусобақаси тўғрисида

2019 йилнинг 4-май куни "СПОРТ ОЙЛИГИГА" БАҒИШЛАБ Навоий шаҳар “Ёшлар спорт мажмуаси”да енгил атлетика спорт тури бўйича 2006-2007, 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ИБЎСМ очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада ИБЎСМ енгил атлетика жамоаси, Навоий шаҳар 2-БЎСМ енгил атлетика жамоаси ҳамда Кармана туман БЎСМ енгил атлетика жамоалари қатнашишди.Ушбу мусобақада 120 нафар спортчи-ўқувчилар, шундан 40 нафарга яқин қизлар иштирок этди. Мусобақага ИБЎСМ томонидан тасдиқланган спортнинг енгил атлетика бўлими тренер-ўқитувчиси Санжар Хушмуродов хакамлик қилди.

Мусобақа натижаларига кўра фахрли:

1-ўринни ИБЎСМ тарбияланувчилари

2-ўринни Навоий шаҳар 2-БЎСМ тарбияланувчилари

3-ўринни Кармана туман БЎСМ тарбияланувчилари эгаллашди.

Мусобақа жуда қизғин бўлиб ўтди, тан жарохат олган спортчилар қайд этилмади. Мусобақа якунида Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган БЎСМ маъмурияти томонидан ғолиб ва совриндорлар диплом хамда медаллар билан тақдирландилар.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БОШҚАРМАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ