September 26, 2019

Устозлар кунига муносиб мусобақа

Бугун 2019 йил 26 сентябрь куни Спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида “1-Октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишлаб СУЗИШ спорт тури бўйича Спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби очиқ чемпионати мусобоқаси бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада Спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 160 га яқин спортчи-ўқувчилари иштирок этди.
Мусобақада фахрли ўринларни эгаллаган спортчи-ўқувчиларга Спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг дипломлари ва эсталик совғалари топширилди.
Шунингдек Спорт соҳасида кўп йиллаб хизмат қилган ва кўплаб шогирдлар тайёрлаган фахрий мураббийларга ССТ ИБЎСМнинг ташккурномалари ва эсталик совғалари топширилди.

Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати