Хатирчида "Алпомиш" ва "Барчиной" тестлари

by 🎻🎶 굴 ㅎㅓ 여🎼
Хатирчида "Алпомиш" ва "Барчиной" тестлари

2019 йил 26 апрел куни Навоий вилояти Хатирчи туман "Лочин" спорт мажмуасида ХТ Бўлимига қарашли умумтаълим мактаб жисмоний тарбия ўқитувчилари ўртасида "Алпомиш" ва "Барчиной" махсус тестларини топширишди. Махсус тестларни ёш гуруҳларга бўлиниб, 250 нафарга яқин ўқитувчилар иштирок этишди, шундан 45 нафари хотин-қизлар. Махсус тест синови олдидан эрталабки бадантарбия машғулотлари бажаришдан бошланди.

Навоий вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати

Расмий телеграм канал

April 26, 2019
by 🎻🎶 굴 ㅎㅓ 여🎼