ЭНГ КЎП УЙ ҚАЕРДА СОТИЛДИ?

Янгиликларни яқинларингизга юбориш учун: https://t.me/joinchat/AAAAAD-IaaGHRS5F_IcjYg

  • 2018 йил Ўзбекистон кўчмас мулк бозори тарихига энг кўп уй жой сотилган йил бўлиб кирди. 

Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимлар сони бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимлар сони 2017 йилда 165 587 тани ташкил этган бўлса ўтган йили бу кўрсаткич 203 525 тага етди.

Шундан, уй-жой олди-сотди шартномалари 148 640 та (2017 йилда 119 871 та). Уй-жой олди-сотди шартномалари энг кўп амалга оширилган ҳудуд Тошкент шаҳри бўлса, энг кам уй-жой олди-сотдиси Сирдарё ва Хоразм вилоятларига тўғри келади.

Адлия вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, кўчмас мулк битимларининг энг қиммат нархи Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, Чилонзор туманида офис, маиший хизмат кўрсатиш ва яшаш учун мўлжалланган жамланма комплекс тарафлар ўртасида 9 млрд. сўмдан ортиқ баҳога нарҳланиб олди-сотди қилинган.