ЎЗБЕКИСТОН КОРРУПЦИЯЛАР РЕЙТИНГИДА ЯНА БИР ПОҒОНА ПАСТЛАДИ

Янгиликларни яқинларингизга юбориш учун: https://t.me/joinchat/AAAAAD-IaaGHRS5F_IcjYg

  • Тrаnspаrеnsy International компанияси 2018 йилги коррупция рўйхатини нашр этди.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича нодавлат халқаро Тrаnspаrеnsy International ташкилоти 2018 йил якунлари бўйича ҳисоботни тақдим этди.

Ўзбекистон 180 мамлакатдан иборат рўйхатнинг 158 ўрнини эгаллади. 2017 йили 157 чи, 2016 йилда эса 156 ўринни эгаллаган эди.

Биринчи ўринни Дания, иккинчини Янги Зеландия эгаллади. Учинчи ўринда Финляндия, Сингапур, Швеция ва Швейцария жойлашди.

Охирги учталикда Сомали, Жанубий Судан ва Сурия жой олди.

Марказий Осиё бўйича энг яхши кўрсаткичга 124 ўринда жойлашган Қозоғистон эга бўлди, энг ёмони эса Туркманистонда — 161 ўрин.