April 18, 2019

#даъво_ариза_намунаси

Фуқаролик ишлари бўйича _______ туманлараро судига

Даъвогар: ______________________  манзили: _______________________

Жавобгар: _____________________ манзили:________________________

Манфаатдор шахс: _________ шаҳар (туман)  ____ сонли давлат нотариал идораси манзили:________________________

Даъво ариза

Меросни қабул қилиб олиш муддатини тиклаш тўғрисида

Марҳум бобом ________(Ф.И.Ш)_______ “____” _______ _____ йилда бувим ________(Ф.И.Ш) _______ “____” _______ _____  вақтда вафот этган бўлиб, улар ўзларига тегишли бўлган биргаликдаги турмушлари давомида орттирган _______________________________________ манзилда жойлашган уй-жойни отам ________(Ф.И.Ш) _______га васият қилиб қолдирганлар.

Бобо бувимнинг икки нафар ________(Ф.И.Ш)______ ҳамда ________(Ф.И.Ш)_______ исмли фарзандлари бор. Отам ________(Ф.И.Ш)_______ меросни қабул қилиш масаласида нотариал идорага мурожаат қилган эдилар. Нотариал идора томонидан мерос иши очилганидан сўнг отам ________(Ф.И.Ш)_______ тўсатдан вафот этиб, меросни қабул қила олмадилар. Аммо у киши ўлимдан олдин барча мулкини менга васият қилиб қолдирган. Васиятнома _____ шаҳар “__” сонли давлат нотариал идораси томонидан “____” _______ _____ йилда расмийлаштирилиб, реестр китобига “____” билан қайд этилган.

Отамнинг ўлимидан сўнг орадан кўп вақт ўтмасдан мен моддий шароитимни яхшилаш мақсадида ишлаш учун бошқа давлатга кетдим. Орадан икки йилдан ортиқ вақт ўтганидан сўнг қайтиб келиб, ҳарбий хизматни ўташ учун кетдим. Бир йил ҳарбий хизматни ўтаб қайтиб келганимдан сўнг меросни қабул қилиб олмоқчи бўлганимда, амаким ________(Ф.И.Ш)_______ меросни расмийлаштиришимга қаршилик кўрсатмоқда. Нотариал идорага мурожаат қилганимда, мен уч йиллик муддат давомида меросни қабул қилиш ҳуқуқимдан фойдаланмаганлигим сабабли, менга меросни қабул қилиб олиш муддатини тиклаш масаласида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожат қилиш ҳуқуқим тушунтирилди.

Мен меросни қабул қилиб олиш муддатини узрли сабабларга кўра ўтказиб юборганман.

Юқоридагиларга кўра менинг икки йилдан ортиқроқ вақт мобайнида менинг бошқа давлатда бўлганлигимни, у ердан қайтиб келиб ҳарбий хизматни ўташ учун кетганлимнги инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1140-1 моддаси талабларига мувофиқ,

СЎРАЙМАН:

Мен ________(Ф.И.Ш) _______ томонидан ўтказиб юборилган меросни қабул қилиб олиш муддатини узрли деб топиб тиклашингизни сўрайман.

Илова:

1.    давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитанция

2.    паспорт нусхаси

3.    бобо ва бувимнинг ўлим гувоҳномаси

4.    бобо ва бувим томонидан ёзилган васиятнома

5.    отам томонидан ёзилган васиятнома

6.    отам ва амкимнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхалари

7.    чет давлатда бўлганлигимни исботловчи ҳужжатлар

8.     ҳарбий хизматни ўтаганлигим тўғрисида ҳарбий гувоҳнома нусхаси

9.    маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тузилган далолатнома

10.                  турар жой ҳақида берилган маълумотнома

Даъвогар ________(Ф.И.Ш)_______  Сана                    имзо

Каналга уланиш 👇

@oliysuduz