April 4, 2019

Фуқаролар мурожаати ҳал этилмоқда

Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди раиси А.Ҳабибуллаев томонидан Тошлоқ тумани, “Тошлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр қабул ўтказилди. Унда фуқароларнинг мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.

Жумладан Тошлоқ тумани, Фурқат МФЙ, “Дўстлик” кўчаси, 67-уйда яшовчи фуқаро Т.А.Салимов қарздорлиги юзасидан Фарғона вилояти Сув-оқава давлат унитар корхонаси Тошлоқ тумани филиали хизматидан норози бўлиб мурожаат қилди.

“Тошлоқ” МФЙ, М.Муродов кўчаси 2-уйда яшовчи фуқаро Ғ.А.Худойбердиев Тошлоқ туман маъмурий судининг 14.03.2019 йилдаги Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисми билан ўзига нисбатан чиқарилган қароридан норози эканлигини айтди.

“Тошлоқ” МФЙ, Ал-Фарғоний кўчасида яшовчи фуқаро М.М.Мақсудов турмуш ўртоғи билан 8 йилдан буён яшамаслигини, турмуш ўртоғи ҳозирда Россия Федерациясида эканлигини, бундан ташқари у янги оила қурганлигини, янги оиласидан 2 нафар фарзанди борлигини, у собиқ турмуш ўртоғи билан ажрашиш учун фуқаролик судига 2012 йилда даъво ариза киритганлигини, унинг даъво аризаси қаноатлантирилмай қолдирилганлигини маълум қилди.

“Тошлоқ” МФЙ, О.Собиров кўчаси 10-уйда яшовчи Б.П.Каримов маҳалла номидан фуқароларга газ баллон етишмаслигини маълум қилди.

Бундан ташқари, туман “Дўстлик” МФЙ, “Дўстлик” кўчаси 3-уй, 6-хонадонда яшовчи фуқаро Э.Закирова 2010 йилда содир бўлган зилзила туфайли яшаш уйининг подвал қисмидаги плиткаси тушиб кетганлигини, мурожаатлари натижасиз қолаётганлигини айтди.

Мурожаат ўрганиб чиқилиб, Тошлоқ туман ҳокимининг уй-жой қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Ш.Исмоилов билан суҳбатлашилиб, мурожаатни кўриб чиқилиши ва натижаси ҳақида туман судига маълумот берилиши ҳақида кўрсатмалар берилди.

ЎзА