Намунали уй-жойлардан олиб беришни ваъда қилган бухоролик фирибгар бўлиб чиқди

1986 йил 3 апрелда таваллуд топган, олий маълумотли M.С. такроран фирибгарлик жиноятларини содир этган.

Чунончи, у фуқаро С.Ф. га ўзини Бухоро шаҳар ҳокимлигида ишлашини, синглиси М.Г.нинг номига намунали уй-жойлардан олиш учун бошланғич тўловга пул кераклигини агарда ушбу пулни тўлашга ёрдам берадиган бўлса, келгусида унга хам намунали уй-жойлардан олиб беришга ёрдам беришни ваъда килиб, алдаб, ишончига кириб, 2017 йилнинг октябрь ойи охиридан 2018-йилнинг февраль ойига қадар бўлган вақт оралиғида Бухоро шаҳар ҳокимлиги олдидаги фавворалар майдончасида ва ўзи яшаб келаётган кишлоғида бир неча маротаба 3000 АКШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Бундан ташкари, М.С.жиноий харакатларини такроран давом эттириб, фуқаро Х.Д. га ўзининг Бухоро шахар ҳокимлигида ишлашини ва бошқа юқорида саналган сабаб у баҳоналарни келтириб, унга ҳам намунавий уй-жойлардан олиб беришга ёрдам беришини ваъда килиб, 2018 йил 18 январь куни “Тўқимачилик” бозори ва Бухоро туман худудида бир неча маротаба жами 5.500 АКШ доллари пулларини қўлга киритиб, ушбу пулларни уз эхтиёжларига сарфлаб, узига нисбатан ишончни суиистеъмол қилиб, жабрланувчига анча микдорда моддий зарар етказиб, фирибгарлик жиноятини содир етган.

Шунингдек, М.С.узининг жиноий харакатларини такроран давом еттириб, фуқаро Р.Х. нинг ишончига кириб, 2018-йил 15-феврал куни унга тегишли бўлган 1.900.000 сўмлик 1 комплект аёллар тилла узук-зираги, бахоси 550 000 сўмлик 1 дона аёллар узуги, бахоси 600 000 сўмлик аёллар узугини олиб, ушбу тилла-такинчокларнинг пулини 2 ой муддатда тўлашини айтиб, алдаб, бу тақинчокларни бошқа кишига сотиб, пулларини шахсий манфаатларига сарфлаб, 3.050 000 сўмлик моддий зарар етказиб, фирибгарлик жиноятини содир килган.

Ўзбекистон РеспубликасиЖиноят кодекси 168-моддаси 5-кисмида “Етказилган моддий зарарнинг урни қопланган такдирда озодликдан махрум қилиш тариқасида жазо қўлланилмайди”-деган қатъий норма киритилган.

Суд судланувчи М.С.га нисбатан ойлик иш хаққининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади хисобига ушлаб қолган холда 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатишишлари жазоси тайинланди.