САВОЛ - ЖАВОБ

👉Савол: Қандай ҳолларда адвокат учун давлат томонидан ҳақ тўланади?

👉Жавоб: Жиноят-процессуал кодексининг 50 моддасига биноан, ишни юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчини, айбланувчини, судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан батамом ёки қисман озод этишга ҳақлидир.

👉 Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2008 йилдаги 137-сонли «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофик, иккита ҳолатда адвокатлар учун ҳақ давлат томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилган:

✅ 1) оиласида ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ялпи ойлик даромад энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаган (бугунги кунда 304 минг сўм) шахслар учун;

✅ 2) гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимоячидан воз кечиши билан боғлиқ процессуал ҳаракатда адвокат иштирок этиши ҳолларида, шунингдек ЖПК 52-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жиноят ишида ҳимоячининг қатнашиши мажбурий деб ҳисобланган ҳолларда.

Жураев Достон
Мурожаатлар билан ишлаш
бошқармаси катта консультанти