Н. АБДУРАҲМОНОВАНИНГ ИШИГА ОИД
Facebook ижтимоий тармоғида 2020 йил 24 август куни фойдаланувчи Нилуфар Абдураҳмонова томонидан эълон қилинган билдириш юзасидан маълумот
Даъвогар Фарғона туман прокурорининг фуқаро Н. Абдураҳмонованинг манфаатларини кўзлаб жавобгарлар Фарғона шаҳар ҳокимлиги, Фарғона туман ҳокимлиги, З. Тошпўлатов, М. Шодиева, Фарғона туман хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Н. Сулаймоновга нисбатан Фарғона туман ҳокимнинг қарори хамда олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Фарғона туманидаги “Т. Шодиева” жамоа хўжалиги аъзоларининг 1995 йилдаги 1-сонли, туман ҳокимнинг 1995 йил 22 июлдаги қарорига асосан фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш ҳақидаги 222-сонли қарори билан жавобгарлар Д. Мамедова ва З. Тошпўлатовларга 0,08 га ер майдони ажратиб берилгани, айнан шу қарорга кўра манфаатлари кўзланган фуқаро Н. Абдураҳмонованинг бобоси Қ. Тожибоевга 0,06 га ер участкаси ажратилгани, мазкур ер майдонларини кадастр хужжатлари расмийлаштириш жараёнида кадастр хизмати ходимлари томонидан тузилган далолатномада ер майдонлари кўпайтириб кўрсатилгани, яъни хар иккала жавобгарда 1 200,00 кв. м дан ер участкалари борлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилиб, туман ҳокимига қарор чиқаришга тақдим қилинганини, туман ҳокимининг низоли бўлган 645-сонли қарорига асосан жавобгарларга ушбу ер майдонидаги иморатларга нисбатан эгалик хуқуқи белгилангани, 2010 йилга келиб жавобгарлар уй-жойни олди-сотди шартномасига кўра расмийлаштириб, М. Шодиевага сотиб юборишгани, фуқаро Н. Абдураҳмонованинг бобоси ўзига ажратилган ердан фойдаланишга улгурмасдан бахтсиз ходиса туфайли тўсатдан вафот этгани, бир неча йиллардан бери мазкур низо юзасидан фуқаролик судларида ишлар кўрилиб, даъво муддати ўтказиб юборилгани сабабли рад қилинган бўлсада, ҳозирда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш учун янги асос, яъни жавобгарлар З. Тошпўлатов ва Д. Мамедоваларнинг ҳокимиятга эгаликни белгилаш ҳақида берган аризаларда имзолар қалбакилаштирилгани аниқланиб, судга даъво аризаси киритилгани, ҳоким қарорини чиқариш учун асос бўлган хужжат қалбакилаштирилгани туфайли битимларнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаришини билдириб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўраган.
Манфаати кўзланган фуқаро Н. Абдураҳмонова муқаддам судларда кўрилган фуқаролик ишларида онаси Х. Бўтабоеванинг нотариал тартибда тасдиқланган ишончномасига кўра ҳаракат қилиб, судга берган тушунтиришларида онаси ҳам, ўзи ҳам бобоси Қ. Тожибоевга ер майдони ажратилганини билгани ҳолда, низоли ер майдонини қаердан ажратилганини аниқлаштирмасдан, шу кунга қадар ердан фойдаланиш учун киришишмаган, 2009 йилдаги ҳоким қарорини ҳамда 2010 йилдаги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан қонунда белгиланган муддатда низолашмасдан, даъво муддатларини узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборгани учун жавобгар М. Шодиеванинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, уни асосли деб бахолаган.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2020 йил
6 июлдаги ҳал қилув қарори билан Фарғона туман прокурорининг фуқаро Н. Абдураҳмонованинг манфаатларини кўзлаб киритган даъвоси қаноатлантиришдан рад қилинган.
Суд қарорига нисбатан апелляция ёки кассация тартибида шикоят келтирилмаган бўлиб, суд қарори қонуний кучда.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати