Г. УРАЗАЛИЕВАНИНГ ИШИГА ОИД
Facebook ижтимоий тармоғида 2020 йил 12 август куни эълон қилинган Гулмира Уразалиеванинг видеомурожаати юзасидан маълумот
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ 2-ИИБ томонидан 2020 йил 16 июль куни ҳуқуқбузарлар Р. Шойимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисми, Г. Уразалиевага нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганликларида айбланиб тўпланган материал Якаксарой туман маъмурий судига берилган.
Яккасарой туман маъмурий судининг 2020 йил 16 июль кунидаги қарори билан Р. Шойимов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари яъни 446 000 сўм жарима жазоси қўлланилган.
Г. Уразалиева Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари яъни 669 000 сўм жарима жазоси қўлланилган.
Г. Уразалиеванинг соғлиғига етказилган моддий ва маънавий зарар юзасидан умумий тартибда фуқаролик ишлари бўйича тегишли туманлараро судига мурожаат ҳуқуқи тушунтирилган.
Шунингдек, ҳозирда ушбу қарорга нисбатан тарафлар томонидан кассация шикояти келтирилмаганлиги маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати