Наманганда жиноят ишлари карантин талабларига риоя этган ҳолда кўриб чиқилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ,Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.

Мамлакатимизда коронавирус тарқалиши ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили бўйича ўрнатилган карантин чекловлари доирасида, Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судлари томонидан ишларни белгиланган муддатларда қонуний ҳал этиш чоралари кўрилиб, вилоят, туман (шаҳар) судларида суд мажлислари карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда, суд процесси иштирокчиларини суд мажлиси муҳокамасига таъминлашнинг имкониятидан келиб чиқиб кўриб чиқилмоқда.

Жумладан, жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судининг 2019 йил 2 октябрь кунги ҳукмига кўра ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми “г,л,” бандлари ва 219-моддаси 1-қисми билан судланган А.Ж.га оид жиноят иши кассация инстанциясида карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, судьялар, суд ҳодимлари, иш бўйича тарафлар иссиғи ўлчаниб, дезинфекция ишлари амалга оширилиб, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда суд мажлисида кўриб тамомланди.

Фуқароларнинг соғлиғини асраш, сарсонгарчилигини олдини олиш, вақтини тежаш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида видеоконференцалоқа тизимидан хам унумли фойдаланилмоқда.

Давлатмирза Камилов

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судининг раиси