ҲАМКОРЛИКДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ
Навоий вилоят иқтисодий судида “Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик фаолияти субъектларини қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Навоий вилоят иқтисодий суди судьяси Л.Тошмуродов, Кармана туманлараро иқтисодий суди судьялари Ш.Ғофуров, С.Жакеев ва Б.Джумаев ҳамда Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси, Навоий вилоят прокуратураси, Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонининг масъул ходимлари иштирок этишди.
Давра суҳбатида мамлакатимизда “Covid-19” пандемияси тарқалиши муносабати билан эълон қилинган карантин чекловларининг иқтисодиётга салбий таъсирига қарши кескин курашиш мақсадида амалга оширилган ислоҳотлар ва қабул қилинган қонун ҳужжатлари, хусусан бу борада суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, тадбиркорлик субъектлари томонидан ёки уларга нисбатан тақдим қилинган даъво аризаларининг иқтисодий судлар томонидан кўрилишида юзага келаётган мавжуд муаммолар ва мазкур ҳолатларни олдини олиш ҳамда келгусида йўл қўймасликка қаратилган чора-тадбирлар, низоларни судгача ҳал этиш ва судларга электрон даъво аризалари тақдим қилиш амалиётини янада кўчайтириш, банкротликка оид ишларни кўришнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида ўзаро маълумот алмашилиб, тадбир иштирокчиларининг таклиф-мулоҳазалари тингланди.
Тадбирнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида давра суҳбатининг мазмун-моҳияти Навоий вилоят телевидениясида ёритилди.
Учрашув давомида судьялар тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга жавоб беришди.
Ш.Аминова,
Кармана туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси