August 29, 2020

ФАХРИЙ СУД ХОДИМЛАРИ ЙЎҚЛАНДИ

Бугун бир ҳақиқатни катта ғурур ва ифтихор билан айтишга тўла асосимиз бор: мард ва матонатли халқимиз қанчалик қийин ва оғир синовларга дуч келмасин, ўзининг мустаҳкам иродасини намоён этиб, ўзи танлаб олган мустақиллик йўлига доимо содиқ бўлиб келмоқда. Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига дадил қадам қўймоқда.

Мамлакатимизни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонун устуворлигини таъминлаш асосида Ўзбекистоннинг янги, демократик қиёфаси яратилмоқда. Бу борада Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”деган устувор ғоя биз учун дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Биз бугун қандай ислоҳотларни, қандай ўзгаришлар, қандай янги лойиҳаларни амалга ошираётган бўлмайлик, уларнинг барча-барчаси ягона, улуғ бир мақсадга қаратилган. У ҳам бўлса, мана шу меҳнаткаш, заҳматкаш, олижаноб халқимизни рози қилиш, ҳаётнинг барча синовларини матонат билан енгиб яшаётган ватандошларимизнинг ишончини оқлаш, оғирини енгил қилишдан иборатдир.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз тарихида ўчмас саҳифа очган буюк истиқлол туфайли Ўзбекистон ўтган давр мобайнида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил илгарилаб бормоқда. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, миллий юксалиш деганда, биз мамлакатимиз тараққиёти, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва турмуш сифатини ҳар томонлама юқори босқичга кўтаришни тушунамиз. Илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларида бўлаётган катта ўзгаришлар ҳаётимизда муҳим воқеликка айланмоқда.

Шундай воқеликнинг ажралмас бир қисми сифатида жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди раиси З. Ибрагимов ва Нурота туман суди раиси Ғ. Абдухолиқов туман судида бир неча йил фаолият юритган фахрий ходимлар Жумаев Мустақим ва Сафарова Розаларнинг уйларига бориб, Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги билан табриклаб, уларни холидан хабар олиб, самимий суҳбат қурдилар.

Зафар Ибрагимов,

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси