ҲАМКОРЛИКДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ
Навоий вилоят иқтисодий суди томонидан “Коронавирус пандемияси даврида кредит қарздорликларини ундиришни сўраб даъво аризалари билан иқтисодий судларга мурожаат қилишнинг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур тадбирда Марказий банкнинг вилоят бошқармаси, вилоят тижорат банклари, Навоий вилоят прокуратураси масъул ходимлари ҳамда судьялар иштирок этишди.
Давра суҳбати давомида Навоий вилоят иқтисодий суди раиси Т.Абдраманов мамлакатимизда “Covid-19” пандемияси тарқалиши муносабати билан эълон қилинган карантин чекловларининг иқтисодиётга салбий таъсирларига қарши кескин курашиш мақсадида амалга оширилган ислоҳотлар, қабул қилинган қонун ҳужжатлари, хусусан бу борада суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, кредит қарздорликларини ундириш тўғрисида тадбиркорлик субъектларига нисбатан тижорат банклари томонидан даъво аризалари билан мурожаат қилишнинг хусусиятлари, мазкур даъволарнинг иқтисодий судлар томонидан кўрилишида юзага келаётган мавжуд муаммолар ҳамда мазкур ҳолатларни олдини олиш, ушбу тоифадаги ишларни кўришда карантин чекловларининг иқтисодиётга салбий таъсирларини юмшатиш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга доир қабул қилинган норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар талабларига қатъий риоя қилишга алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбир қизғин савол-жавоб тарзида давом этиб, иштирокчиларининг таклиф-мулоҳазалари тингланиб, мавжуд муаммоли ҳолатларни бартараф этиш чоралари белгилаб олинди.
Шерзод Ғофуров,
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси