KUN.UZ САЙТИДА 2020 ЙИЛ 14 СЕНТЯБРЬ КУНИ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН “ЧИРИГАН КАРТОШКА УРУҒИ ИШИ: АЙБЛАНУВЧИЛАР ЗАРАРНИ ҚОПЛАМАЙ СУДДА ОЗОД ЭТИЛДИ” САРЛАВҲАЛИ МАТЕРИАЛ ЮЗАСИДАН
Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2020 йил 14 августдаги ҳукмига кўра,
А. Усманов (1980 йилда Наманган вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, 3 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 3-қисми, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 170-моддаси 2-қисми “в” банди ва 192-11-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1 ва 2-бандларига асосан оқланган. А. Усманов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 28,184-моддаси 3-қисми, 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
А. Абдурасулов (1991 йилда Наманган вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, оилали, 1 нафар фарзанди бор, “Atlant International” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаган, муқаддам судланмаган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ундирилган ҳолда 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Ф. Ахмаджонов (1979 йилда Наманган вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, 3 нафар фарзанди бор, “Imkon Agro” МЧЖ раҳбари, муқаддам судланган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 3-қисми, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 170-моддаси 2-қисми “в” банди ва 192-11-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1 ва 2-бандларига асосан оқланган. Ф. Ахмаджонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
З. Авазов (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, 3 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 170-моддаси 2-қисми “в” банди, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 192-11-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 227-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 3-қисми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1, 2, ва 3-бандларига асосан оқланган.
Қ. Махмудов (1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, оилали, 3 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 3-қисми, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 170-моддаси 2-қисми “в” банди ва 192-11-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1 ва 2-бандларига асосан оқланган. Қ. Махмудов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Жинотят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган холда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида 36 860 000 сўм жарима жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 60, 61-моддалари тартибида жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2015 йил 21 октябрдаги ҳукми билан тайинланган жазоларни тўлиқ қўшиш йўли билан Қ. Махмудовга 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида, яъни 36 860 000 сўм жарима жазоси тайинланган. Қ. Махмудовга Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган жазо шартли тайинланган ва 3 йил синов муддати белгиланган.
Судланувчилар А. Усманов ва Ф. Ахмаджоновдан солидар тартибда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 4 814 800 000 сўм миқдоридаги зарарни Наманган вилояти Тўрақўрғон туман ДСИ орқали давлат фойдасига ундириш белгиланган.
Судланувчи А. Усмановдан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 869 606 000 сўм миқдоридаги зарарни Тошкент шаҳар Яккасарой туман ДСИ орқали давлат фойдасига ундириш белгиланган.
Судланувчилар А. Усманов, Ф. Ахмаджонов ва Қ. Махмудовдан солидар тартибда жабрланувчиларга етказилган зарарни ундириш белгиланган.
Манфаатдор тарафларга шартномавий ҳуқуқий муносабатлар бўйича бажарилмаган мажбуриятлар юзасидан етказилган зарарни ундириш масаласида фуқаровий даъво тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган.
Айни кунда ушбу ҳукм устидан прокурор томонидан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига протест киритилган бўлиб, унинг қонунийлигига апелляция инстанциясида ҳуқуқий баҳо берилади.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати