БАЙРАМ АРАФАСИДА 10 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ОЗОДЛИККА ЧИҚАРИЛДИ
Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди томонидан Қамаши тумани ИИБ пробация гуруҳида жазо ўтаётган 10 нафар маҳкумга нисбатан Қамаши тумани ИИБ бошлиғининг жазодан муддатидан илгари озод қилиш ҳақидаги ва 1 нафар маҳкуни жазосини бошқа турдаги жазога алмаштириш тўғрисидаги тақдимномалари кўриб чиқилди.
Суд томонидан тақдимномлар иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқилиб, давлатимизнинг инсонпарварлик тамойилларига асосланиб, тузалиш йўлига ўтган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 10 нафар маҳкум Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида жазодан муддатидан илгари озод қилинган бўлса, 1 нафар маҳкум А.Э. суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бош тортгани сабабли Жиноят кодексининг 46-моддаси 4-қисмига асосан А.Э.нинг ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Шу билан бирга суд томонидан, 5 нафар транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳамда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазоларни ўтаётган маҳкумларнинг илтимосномалари тақдим этилган иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқилиб қаноатлантирилди ва маҳкумлар Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида қўшимча жазодан озод қилинди.
Жазодан озод қилинган маҳкум М.Мирзаев оммавий ахборот воситаларига ўз фикрини билдирар экан “судлар томонидан инсонпарварлик тамойилларига тўлиқ амал қилинаётганига ҳеч қандай шубҳамиз йўқ, жиноят содир этганимизга қарамасдан бизга адолат қилаётган давлатимиз раҳбарига, ички ишлар ходимларига ва судга ўз миннатдорлигимни билдираман, келгусида менга билдирилган ишончни оқлаб, давлатимиз равнақига ўз ҳиссамни қўшишга ваъда бераман”-деб таъкидлаб ўтди.
Фаёза Қамбарова,
Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди раиси