ФУҚАРОЛАРНИНГ СУДЛАРГА БЎЛГАН ИШОНЧИ ОРТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонунининг 84-моддасига кўра, судьяларнинг суд мажлисини махсус кийимда олиб бориши белгиланган.

Айтиш жоизки, бу қонун қабул қилинган бўлсада, лекин шу кунгача амалда судьялар ишларни махсус кийимларда кўрилмас эди.

Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан барча соҳаларда бўлгани каби суд ҳуқуқ соҳасида ҳам тарихий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қонунга мувофиқ ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида кўзда тутилган вазифалар доирасида судьяларнинг махсус кийим (мантия) тавсифи ва намунаси тўғрисидаги қарор Олий Мажлис Сенатининг 2019 йил 12 октябрдаги 23-ялпи мажлисида тасдиқланган.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг судьялари биринчилардан бўлиб ишларни махсус кийимда кўриш амалиёти жорий қилинди.

Хусусан, жорий йил 5 феврал куни вилоят судининг апелляция ва кассация инстанцияларида кўриш учун тайинланган 22 та фуқаролик ишлари вилоят суди судьялари томонидан махсус кийимда кўриб чиқилди.

Бу тарихий воқеа барча судья ва суд ходимлари қалбида бир умрга муҳрланиб қолади.

Бу ишларни кўраётган судьяларга катта масъулият юклайди. Ишда иштирок этаётган тарафлар судьяларга ҳурмат нигоҳи билан қарайди ва фуқароларнинг судларга бўлган ишончи ортишига хизмат қилади.

 

Алишер Абдуллаев,

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят суди бўлим бошлиғи