September 15, 2020

Оққўрғон туман адлия бўлими тарғибот тадбири

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни туман адлия бўлими томонидан тумандаги 11-сон умумий ўрта таълим мактабининг катта мажлислар залида туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари Ж.Жаниқулов, туман ХТБ мудири Б.Мирзақулов ва туман ХТБ тасарруфидаги барча умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида Тошкент вилояти Юридик техникумига ўқувчиларни жалб қилиш юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда юридик техникумга tehnikum.dtm.uz сайти орқали 25 сентябрга қадар ҳужжатлар электрон тарзда топшириш тартиби тушунтириб ўтилди.

Шунингдек, тадбир жараёнида умумтаълим мактаблари директорлари томонидан юридик техникумга ҳужжатлар топширилиши ва имтиёзлари тўғрисида катта қизиқиш билдирилиб, бугуннинг ўзида 20 га яқин битирувчилар томонидан онлайн ҳужжат топширилиши мактаб директорлари томонидан маълум қилинди.