STREET-LAW гуруҳи ўз ишини бошлади!

Болаларга ёшликдан ҳуқуқни ўргатиш, конституция ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва маэбуриятларни ўргатишга мақсадида уларга бола ҳуқуқлари уз сайти орқали турли видеролик ва ҳуқуқий ўйинлар кўрсатилдиЮртимизда болалар келажагимиз ворислари, миллатимиз давомчилари сифатида эъзозланади. Аслида, ўзбек халқи - азалдан болажон халқ. Қайси дин, қайси миллат фарзанди бўлишидан қатъи назар, ардоқлаб, меҳр бериб, бошини силайди. 

Уларни миттигина қалбига йўл топиш ҳар биримизни вазифамиз. Бу борада адлия идоралари кўнгилли ёшлар кўмагида кичик ёшдаги болаларни ақли ва салоҳият даражасига мос равишда жамиятда юриш-туриш қоидаларини кўргазмали воситалар ёрдамида ўргатишга астойдил бел боғлади.

Фарзандларимиз эртага юрт корига ярайдиган паҳлавон йигитлар, барно қизлар бўлсин десак, уларнинг маънан ва жисмонан соғлом бўлиб вояга етишига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим бўлади. Бундай ишга Адлия идоралари ва STREET-LAW гуруҳи аъзолари доим тайёр.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими