"Мастер класс": 2-кун

Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган "Наманган вилоятида соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни масъулларга етказишга оид "Мастер класс" ўтказиш бўйича тадбирлар режаси" тасдиқланган.

Тадбирлар режасига мувофиқ, жорий йилнинг 7 январь куни вилоят адлия бошқармаси томонидан "Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалаларига оид қонунчилик" мавзуси остида айнан ушбу соҳада фаолият кўрсатувчи ташкилот рахбарларига соҳада сўнги 3 йил давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган навбатдаги "Мастер класс" ўтказилди.

"Мастер класс"да адлия бошқармаси бўлим бошлиғи С.Азизов томонидан соҳавий қонунчиликнинг мазмуни ва амалга оширилган ўзгартиришларнинг аҳамияти тушунтириб ўтилди.

Бу билан бир пайтда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳам туман ташкилотлари раҳбарларига ҳам айни шу мавзуда "Мастер класс" ўтказилмоқда.

"Мастер класс" давомида адлия бўлими ходимлари томонидан мамлакатимизда саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалаларига оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти, аҳамиятини тушунтирмоқдалар.

Тадбирлар режасига кўра, "Мастер класс"ларнинг иккинчи куни ўз ниҳоясига етди.

Маълумот учун, турли соҳаларда фаолият юритувчи ташкилотлар рахбарларига ўтказиладиган ушбу тадбир жорий йилнинг 13 январь кунига қадар давом этади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.