Тил ўрганиш-замон талаби.

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан ходимларнинг чет тилларини ўрганиши учун қулай имкониятлар яратиб берилди ва бошқармада ходимларнинг чет тилларини ўрганиш амалиёти жорий этилди.

Жумладан, бошқарма бошлиғи ва касаба уюшмалари қўмитаси раиси томонидан жорий йилнинг 20 январь куни "Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда унинг тизимидаги идора ходимларининг тил ўрганиш ҳамда спорт тўгаракларида иштирок этиши бўйича ГРАФИГИ" тасдиқланган.

Шунга кўра, ходимларга чет тилларини ўқитиш мақсадида жалб этилган малакали мутахассислар томонидан чет тиллари, жумладан инглиз ва рус тилларидан ташкил этилган ўқув машғулотлари юқори савияда ўтказилмоқда.

Графикка асосан, ходимлар хафтанинг сешанба ва жума кунлари спорт билан шуғулланиш учун Наманган юридик коллежида бўлмоқда.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими