"Сайлов-2019" кампаниясида фаол иштирок этилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан “Сайлов-2019” кампанияси доирасида белгиланган вазифаларни сифатли таъминлаш мақсадида тасдиқланган Дастур асосида, 100 нафар кўнгиллилардан иборат 60 та сайлов тарғиботчилари гуруҳлари ташкил этилиб, Сайлов қонунчилиги тарғиботи бўйича вилоятнинг туманлари ва Наманган шаҳрида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Наманган шаҳри

Наманган шаҳри

Жумладан, вилоятдаги мавжуд 726 та сайлов участкалари аъзолари учун ташкил этилган семинар-тренингларда Сайлов кодексининг нормалари батафсил тушунтирилди.

Наманган шаҳри
Тўрақўрғон тумани

Шунингдек, "Навбахор" марказий стадионида (17000 томошабинга), 120 дан ортиқ давлат ташкилотларида, вилоятдаги 775 та маҳалла фуқаролар йиғинларида уйма-уй юрган ҳолда, пахта далаларида ҳамда йирик савдо

Наманган шаҳри
Наманган шаҳри
Наманган тумании

объектлари, бозорлар, тадбиркорлик субъектлари, шифохоналар, дам олиш санаторияларида ва ҳарбий қисмларда, жазони ижро этиш муассасаларида, сайловчиларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва сайлов қонунчилигига киритилган сўнги ўзгартиришларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Амалга оширилган тарғибот тадбирлари жараёнида вилоят аҳолисига 600.000 дан зиёд сайлов қонунчилигига оид маълумотлар акс этган буклет ва флаерлар тарқатилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси