June 6, 2020

Муборак туш ва мунаввар масжид

Муборак туш ва мунаввар масжид.

Усмонли давлатини "Давлати олияи Усмония" деб аташар ва бу давлатнинг иккинчи бир номи ҳам бор бўлиб, у " Давлати олияйи Муҳаммадия" эди.
Сулаймония масжиди Қонуний Султон Сулаймонхон ҳазратлари тарафидан қурдирилган эди.
Бу қурилиш илоҳий бир ҳодиса билан алоқадор. Ҳукмдор ўз исми билан аталадиган бир масжид қурдиришни истаётган эди. Лекин қаерда ва қандай кўринишда бўлиши ҳақида маънавий бир ишора кутаётган эди. Бу ишора тунларнинг бирида Расулуллоҳ с.а.в нинг Султоннинг тушига кириши билан амалга ошди.

Ривоятларда айтилишича, бир куни бомдод намозига яқин вақтда султон Сулаймон туш кўради. У рўёсида гўзал бир манзарали тепалик ёнида ўзини кўради. Атроф ниҳоятда чиройли, покиза ва шундай бир сокинлик ҳукмрон эди-ки, шамол эсишдан тўхтаб, дарахт барглари жойидан тебранмас, ҳатто қушлар ҳам сайрашдан тўхтаган эди. Бутун борлиқ қандайдир бир муҳим ва буюк ҳодисани кутаётган эди. Шу пайт тепалик ёнида бир нур пайдо бўлди ва у нурдан табассум ила бир муборак инсон намоён бўлди. Албатта у зот дунё ва охират ҳидоятчиси, соҳиби Меърож, анбиёлар султони Жаноби Расулуллоҳ с.а.в эдилар. Бу ҳолатни кўриб, ўзини бир лаҳзага йўқотиб қўйган султон Расулининг (с.а.в) оёқларига ўзини ташлайди. Сабаби борлиғимиз, сабаби саодатимиз бўлган Сарвари Олам – салоллоҳу алайҳи вассалам табассум билан: “Эй, Сулаймон, тур ўрнингдан” - дея султон Сулаймоннинг қўлидан ушлаб, шу Сулаймония масжиди турган жойга етаклаб келади ва қуриладиган масжидни қандай бўлишини таърифлаб беради:"Қуббаси бундай бўлсин, устунлари шундай бўлсин, меҳроби эса шу ҳолатда бўлсин"...
Ҳуллас, масжидда ташкил этилажак энг майда деталларигача аниқ кўрсатмалар беради.

Тонг отиб, султон севинч билан уйғонади-да, "Дарҳол меъморлар бошлиғини чақиринг!" деган фармонни беради.
Меъморлар бошлиғи ҳисобланмиш Синон этиб келиши биланоқ ҳаяжондан бир жойда туролмаётган ҳукмдор унинг қўлидан тутиб, ишоратдаги ерга олиб келади ва у ерда масжиднинг қандай қурилишини бир-бир тушунтира бошлайди. У масжидни ўша тушда эслаб қолганидай баён қилади: "Қуббаси бундай, устунлари шундай, меҳроби бундай"... Фақат тушини тўлиқ эслолмагани сабабли баъзи ўринларни таърифлаб бера олмайди. Ҳудди шу пайт меъмор Синон: "Ҳукмдорим, агар изн берсангиз, қолган камчиликларни мен айтсам" -деди. Султон эса ҳайратини яшира олмай сўради: Ҳўш, қани айтчи?!". Меъмор Синон қолган нуқталарни айнан Расулуллоҳ с.а.в нинг хукмдорнинг тушида айтганидек таърифлаб беради: “Лавҳани бундай қиламиз, минбарни бу ерга қўямиз...”
Султон ажабланиб сўради: "Сен буларни қаердан биласан?".
Жавоб эса бутун Усмонли давлатининг нақадар пайғамбар севгиси билан тўлиб тошганлигини ифодаловчи жавоб бўлади. Меъмор Синон: "Расулуллоҳ с.а.в сизга бу масжидни таъриф қилаётган пайтда, мен орқангизда турган эдим эдим, хукмдорим" -деб жавоб беради.

Таржимон - Saeed Abdulloh

Qabul Dusov saxifasidan olindi