September 8, 2020

БИЗЛАР СИЗДАН МИННАТДОРМИЗ, САМАРҚАНДЛИК ХУНАСАЛАР!


БИЗЛАР СИЗДАН МИННАТДОРМИЗ, САМАРҚАНДЛИК ХУНАСАЛАР!

Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларни ёндираётган Самарқанддаги оилавий зўравонлик ҳақида турли фикрлар баён қилинмоқда.

"Самарқанддаги мансабдорлар қанийди ер ёрилсаю, сиз каламушларни ер ютса!" деб бошланади бир изоҳ.

"Самарқанддаги барча раҳбарлар - ҳокимлардан тортиб, маҳалла тизимигача, барча барчангизга минг бора уят. Қанийди ер ёрилсайди, тириклайин ерга кирсанглар эди.

Ана шундагина йиллар давомида жиноятларни ёпиб келаётган ва шу жиноий қилмишларини давом эттираётган порахўр, эски системадан қолган Сиз каламушлар, каззоблардан қутилардик.

Сенлар барчанг яхши биласанларки, Самарқанддаги Сиёб бозорининг директори, собиқ мент, вилоятда бой ва зўравонлар оиласида сифатида танилган Хамза Каримов бошчилигидаги оила вакиллари исталган жиноятга қўл ураверадилар. Чунки улар содир қилаётган бирор бир жиноятлари учун қонун олдида жавоб бермасликларини яхши биладилар.

Бу зўравонлар оиласи бундан 8 йил муқаддам оиланинг бетарбия, танбал, маиший бузуқ ўғли Шерозга камбағал, отаси йўқ, 16 ёшли Мустахкамни келин қилиб олганлар, аслида келин эмас, оиласига чўри туширганлар.

Мана шу 8 йил давомида Мустахкам кўз кўриб қулоқ эшитмаган зўравонликлар қурбони бўлиб келган. Хали уриб қўлини синдирган, хали бутун баданини кўкартирган. Ҳаммадан қолган овқатни, хаттоки боласини пансперсдаги ахлвтини едириб, хўрлаб келганлар."

Мустахкамнинг зўравонлар оиласига келин бўлиш тарихи қуйидагича бўлган:

Самарқанднинг эски шахрида яшовчи Наргиз исмли аёл, иккинчи боласига хомиладорлик пайтида кўп қон йўқотган ва касалхонага тушган. 6 соатлик жарроҳлик амалиётидан кейин, шифокорлар унга ҳомиласи нобуд бўлганини ва энди бошқа фарзанд кўролмаслигини айтганлар.

Наргиз касалхонадан чиққанидан сўнг, эри, уни қариндош уруғлари "Битта қиз, бу бола эмас, бизга ўғил фарзанд керак" деб, уни қизчаси Мустахкам билан бирга ота онасини уйига олиб бориб, ташлаб келишади ва улар ажрашадилар.

2011 йилда, яъни Мустахкам 16 ёшга кирганида, Сиёб бозорининг директори, Хамза Каримов оиласидан унинг иккинчи ўғли Шерозга хотин қилишга совчилар келиб, қўярда қўймас, ЗАГСсиз тўй қилишади. Тўйдан кейин, куёв Шерозни никоҳсиз яшаётган аёли борлиги ошкор бўлади.

Бу орада янги келин бўлмиш Мустахкам оғзи бурни қонга тўлиб, баданлари кўкариб онасини олдига келаверади. Наргиз эса қизига чидаши кераклигини айтиб қайтараверган.

Туйдан кейин роппа-роса бир йил деганда, Наргиз яшайдиган маҳаллада Шероз уюштирган жанжал ва эшикларни синдириб қилган безориликлари ортидан, милициялар келиб, сўроқ савол қилаётган пайтларида эндигина 38 ёшни қоралаган Наргиз юрак хуружидан оламдан ўтган!

Куёвни отаси Хамза Каримов кимсан, эски шахардаги Сиёб бозорининг директори! Егани олдида, емагани - кетида! Лекин бу фақат сўзда холос, амалда - уйда ҳамма нарса хисоб китобли, бирон нима ейиш учун рухсат сўраш шарт.

Хуллас Мустахкамни онаси оламдан ўтганидан кейин, унинг ҳаёти олдингиданда оғирлашган. Бу орада бир ўғил ва қиз фарзанд кўрган. Энди дардини эшитадигани онаси йўқ, тарафини олувчиси йўқ, борарга жойи йўқ деган ўйда Мустахкамни хўрлашни кучайтирганлар.

Қайнота, қайинона, қайиноға ва эр бир дастурхон атрофида жам бўлиб овқатланадилар. Мустахкам билан болаларига ўзларидан қолган овқатларни беришади! Уни гапиришга, оғиз очишга ҳуқуқи йўқ, оилада уни ҳар томонлама пастга УРИБ, чўридек ишлатиб, ҳамма нарсадан четлаштиришган!

Мустахкамга оилавий зўравонликнинг 4 хил тури - руҳий, маиший, жисмоний ва жинсий зўравонликлар узлуксиз равишда бенихоя ёвузлик ва аёвсиз тарзда ўтказиб келинган. Бу оилада содир бўлаётган зўравонликлардан қўни қўшнилар ҳам хабардор бўлганлар, лекин биров оғиз очишга қўрққан.

Чунки Шерознинг қамалиб чиққан акаси ўзича мафиоз гуруҳини тузиб олган, оиласидагилар ҳақида бирозгина салбий гапиришга ҳадди сиққан одам мафиозниклар қўлига тушишлари аниқ.

Шу йилнинг 20 август куни бадфеьл, калондимоғ қайнона қасддан ўғли Шерозни Мустахкамга қарши қайраб, жанжал чиқарган. Натижада қутуриб, кўзи қонга тўлган муштумзўр Шероз Каримов ўз турмуш ўртоғини, фарзандларининг онасини ваҳшийларча, коптокд

ек думалатиб юриб тепган ва боласининг ахлати бўлган панперсини ейишга мажбур қилган.

Шероз Мустакамни ваҳшийларча калтаклаётгани, хайвон аталмиш итнинг эса гир айланиб, Мустахкамни ҳимоя қилмоқчи бўлаётган ҳолати Каримовлар яшаётган ховлисига ўрнатилган видео камерага тасвирга тушиб колгани уни бу ажал маконидан қутилишига сабаб бўлган.

Чунки жонидан тўйган Мустахкам видео камерадаги тасвирни бир амаллаб, сифатсиз бўлсада мобил телефонига кўчириб олган. У мана шу хонадонда дўзоҳ азобини кўриб яшаркан қўлингда далилинг бўлган тақдирда ҳам адолат ғалаба қилишига ишончини йўқотган. Лекин бугунги кунда жабрдийдалар корига яраётган блогерлардан нажот топмоқчи бўлди.

Мустахкам оилавий зўравонлик қурбони бўлганлигини, келин бўлиб тушган хонадонида бўлаётган мудхиш қабохат, разилликлар ҳақида таниқли блогер, зиёли, билимдон қиз Aqida Hanumга айтиб ундан ўзини ва болаларини бу дўзоҳ азобидан қутқаришга ёрдам беришини сўраган.

Мустахкам қизимизнинг фожеали тақдиридан Aqida Hanum орқали хабар топган жамоатчилик жунбушга келди. Айнан шу блогер қизимиз ташаббуси билан Мустахкам ва унинг гўдак фарзандлари ҳимояга олиндилар, золимларни қўлидан қутилдилар.

Бугунги кечаю кундуз Самарқанд вилояти мансабдорлари Мустахкамдан қайинотаси оиласидагилар, яъни Каримовлар кечирим сўрамоқчи эканликлари, оилани тиклаш ҳақида ҳам матбуотларга хабарлар тарқатмоқдалар.

Аслида эса Мустахкамни бегона уйга олиб бориб, подстава қилиб, "келин суюқоёқ" деган гап чиқариб, уни оналик хуқуқидан махрум қилиб, болаларини олиб қўйишни режалашган. Ушбу режада давлат тизимида ишлайдиганларни хам қўли борлиги ҳақида миш мишлар болалаб кетди.

Мустахкамни, уни ўз ҳимоясига олган Aqida Hanumни ҳамда ушбу муаммога сукут сақламай, жабрдийда аёлни ҳимоясига бонг ураётган ижтимоий тармоқда фаол бўлган бир неча ўнлаб аёлларни ҳам фоҳишаликда айблаб, Самарқандлик шоир Содиқжон Қудрат деган нусха чиқиб қолди қаердандир.

Бу нусха Самарқандда мафиоз оила деб танилган Хамза Каримов оиласини жамоатчилик олдида оқлаш ва оилавий зўравонлик қурбони бўлган етим қизни халоллигига, поклигига шубха уйғотувчи хабарни ижтимоий тармоқ орқали тарқатишдан ор қилмади.

Айтишларича бу шоири замонни қўлига ақча тутсанг бажариши керак бўлган вазифани қонуний ёки ноқонунийлигига қараб ўтирмас экан. Бу шоири замон халол билан хорамни, оқ билан қорани фарқига умуман бора олмайдиган даражада пасткашликлардан тоймаслиги ҳақида оғизма оғиз турли миш мишлар юраркан Самарқандда.

Каримовлар оиласидан буюртма олганлардан яна бири эса Республика телерадиокомпанияси "Ёшлар" телеканалининг Самарқанд вилояти бўйича мухбири Азизбек Қурбонов бўлиб чиқди.

У 8 йиллик турмуши давомида бирон кун рўшнолик кўрмаган икки норасида гўдакнинг онаси Мустахкамни ҳимояси учун курашаётган блогер қизимизни Самарқандни шаънини оёқ ости қилишда айблаб чиқса бўладими?!

Мирзо Улуғбекдек буюк бобокалонлар юрти Самарқанднинг куни Содиқжон Қудрат каби шоирларгаю, Азизбек Қурбонов каби журналистларга қолган бўлса, хорликда кун кўраётган муштипарни зўравонлардан ҳимоя қилиш ўрнига зўравонларнинг берган харом луқмасига қувониб аёлни номини булғашга киришган, хунасага айланган ўғлонларинг учун йиғла аҳли Самарқанд!

Ўзларини ҳам она туққан Содиқжон Қудрат ва Азизбек Қурбоновлардан қанчалик нафратланмайлик, улардан қанчалар даражада хазар қилмайлик биз айнан мана шу хунасалардан миннатдор бўлишимиз керак. Айнан шуларнинг қилмишлари сабаб бир кунни ўзида Мустахкамни ҳимоясига отланганлар сони кескин ортди.

Айнан мана шу хунасалар сабаб фейсбок ижтимоий тармоғида "ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИККА ЙЎҚ ДЕЙМИЗ!" номли саҳифа очдик ҳамда "БИЗ ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ КУРАШАМИЗ!" номли кампания бошлашимизга сабабчи бўлдилар.

"Ўтюраклар клуби" инсон хуқуқлари химоя қилиш халқаро ташкилоти ва унинг президенти Мўътабар Тожибоева.