February 26, 2020

“ЭНГ ИСТЕЪДОДЛИ КИТОБХОН”: Норин туманидан ҳам ғолиблар сараланди

“ЭНГ ИСТЕЪДОДЛИ КИТОБХОН”:
Норин туманидан ҳам ғолиблар сараланди

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш ташаббус ижросини таъминлаш, ўқувчи-ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, китоб мутолааси ва шеърхонлик даражасини кучайтириш ҳамда вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Энг истеъдодли китобхон” номинацияси бўйича танловнинг Норин туман босқичи ўтказилди.
Ҳаққулобод тиббиёт коллежида ташкил этилган танловда қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини, умумбашарий цивилизация, маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва уни тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида ўқувчилар “Ўзбек адабиёти билимдони”, “Шеърият” , “Буюк мутафаккир ва адиб” шартлари бўйича беллашдилар.
Якуний натижага кўра, Ҳаққулобод тиббиёт коллежи ўқувчиси Тўраева Озода ҳамда Норинкапа иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Қўзиева Камола 1-ўрин, Норин қишлоқ хўжалик коллежи ўқувчиси Исмоилова Ўғилой 2-ўрин, Норин педагогика коллежи ўқувчиси Ҳошимова Робия 3-ўринни эгалладилар.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.