Меҳрини илинганлар
Эрта тонг... Ҳаво тоза... Юртимизда карантин ҳали ҳам давом этмоқда... Карантин босқичма – босқич енгиллаштиралаётган бўлса-да, ҳали ўз – ўзини яккалаш тартиби давом этмоқда...
Бироқ, Талимаржон эрталабтан гавжум... Одамлар қўлларида кўрпа тушаклар, кийим кечаклар, озиқ – овқатлар кўтариб кўплашиб бир тарафга қараб кетишмоқда... Ўзи нима гап деб, шошиб эргашиб борсангиз бу ҳаракатнинг сабабини билиб оласиз.
Хабарингиз бор, 1 май куни Сардобада содир бўлган нохўш фожеа сабаб, минглаб одамлар уй - жойидан, мол – ҳолидан айрилди. Сув балоси одамларни карахт аҳволга солиб қўйди.
Халқимиз жуда меҳрибон, саҳоватпеша. Юртдошларининг оғир аҳволга тушганини эшитиб, бефарқ тура олмаганлар қаторида, Нишон тумани Талимаржон шаҳарчасида истиқомат қилувчи бир қанча ҳамюртларимиз, Давлат хизматлари маркази шаҳобчаси биносида кўнгилларидан чиқариб, атаганларини Сардобаликларга бериб юбориш учун тўплашмоқда. Уларни ҳеч ким чақирмади, ундамади, улар ўз ҳохишларига кўра, қалбдан ҳаракат қилишмоқда. Қисқа вақтда анча мунча нарса йиғилиб қолди.
“Мендан бошқа эҳсон қилувчилар кўп, юборганим етиб борармиди, ана давлат ёрдам бераябти”, деб ўтиришлари ҳам мумкин эди. Лекин ундай қила олишмади талимаржонликлар. Оз бўлса-да кўп ўрнида кўришади дея, ҳайр – эҳсон учун деб олиб келинган нарсаларни жамлашди. Кийим кечаклар, кўрпа тушаклар, озиқ – овқат ва бошқа кундалик эҳтиёж учун керак бўладиган нарсалар шу куннинг ўзидаёқ юклаб, вилоят марказига юборишди. У ердан эса, вилоятнинг ҳар чеккасидан юборилаётган эҳсонлар жамланиб, карвон мисоли Сирдарё томон йўлга чиқарилади.
Эҳсон қилганлар уйга қайтишда жимгина кетишар, мен фалон нарсани юбордим, мен шунча эҳсон қилдим деб гаплашишмади. Улар бу ишларини биров кўриши ёки эшитиши учун қилишмади.
Бу беғараз ёрдам, бу эҳсон, бу ҳамдардлик, бу оғир кунда яқинига елка тутишдир.
Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан жабрланувчиларига зарур буюм, кийим-кечак, озиқ-овқат махсулотларини юборишда давом этишмоқда.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
https://t.me/dxaqashqadaryo
https://www.facebook.com/qashqadaryodavxizmat/