Соддалаштирилган тартиб

2018 йил 18 майдаги 370-сонли “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентларига 2019 йил 28 ноябрда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 961-сон қарорига мувофиқ айрим турдаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, архитектура ва қурилиш соҳасидаги давлат хизматлари кўрсатиш тартиби соддалаштирилди.

Хусусан, объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома беришнинг QR-код (матрик штрихли код) қўйилган намунавий рухсатнома шакли тасдиқланди;

-архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида архитектура режалаштириш топшириғини (АРТ) ишлаб чиқиш учун шартнома юборилиши бекор бўлиб, ўрнига АРТ ишлаб чиқишнинг қиймати кўрсатилган ҳисоб-фактура – инвойс юборилиши ҳамда ариза берувчига инвойс келиб тугшгандан сўнг 10 кун мобайнида тегишли тўловни амалга ошириш имкони яратилди;

-АРТни намунавий шакли ҳамда уни ишлаб чиқиш муддати ва қиймати аниқ белгилаб қўйилди;

-АРТ сўровномасида муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш зарурати мавжуд бўлганда ариза берувчи ёки Давлат хизматлари маркази (Марказ) ходими томонидан танлаш имкониятини яратиш мақсадида “Қурилиш ёки реконструкция лойиҳасининг мақсади” майдончаси “Муҳандислик тармоқларига уланиш” майдончасига алмаштирилди. Бунда ариза берувчи томонидан мазкур майдонча танланган тақдирда, сўровноманинг муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланувчи ташкилотларига (техник шартни олиш учун) ҳам юборилиши назарда тутилган;

Бундан ташқари, лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Мазкур регламентда ариза берувчининг сўровига кўра лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш (ҳудудий санитарий-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларидан хулоса олиш билан бирга) ва давлат экспертизасидан ўтказиш (композит) бир вақтда амалга оширилиши белгиланган;

Шунингдек, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 16-банди учинчи хатбошисида объектнинг қурилиш ҳажми 300 куб метрдан ортиқ бўлмаган тақдирда далолатноманинг қурилиши соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияга келишиш учун юборилмаслиги белгиланди.

https://t.me/dxaqashqadaryo
https://www.facebook.com/qashqadaryodavxizmat/