September 23, 2019

Семинарми ёки дебат?

Бугун жуда баҳсли мунозарага бой семинар бўлиб ўтди! Қувонарлиси бу баҳсда қатнашган ҳар бир ташкилот вакиллари ўз ишларининг мутахассиси, жонкуяри эканлиги яққол сезилиб турди. Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси вакиллари томонидан ташкил этилган ушбу семинарда ер ресурслари ва давлат кадастри вилоят бошқармаси масъул вакиллари, давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияси ходимлари, ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва санитария эпидемология станцияси ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирок этган ушбу семинар жуда қизғин ўтди. Семинарда “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорнинг мазмун моҳияти, ва уни амалиётга қуллаш вақтида юзага келаётган айрим муаммоларни бартараф этиш чора тадбирлари ҳақида сўз юритилди. Амалиётда, хусусан қурилишга рухсатномалар олишда, мулкни рўйхатдан ўтказишда ва ташқи савдо операцияларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган ортиқча бюрократик тартиб-таомиллар бартараф этиш мақсадида сўнгги бир неча йиллар давомида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини ва тартибга солиш жараёнларини такомиллаштиришга, қулай бизнес муҳитини ва халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий нуфузини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар кўрилди. Хусусан, 2018 йил 18 майдаги “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли қарори билан тасдиқланган айрим маъмурий регламентларга тегишлича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Давлат хизматлари агентлиги ваколатлари доирасида ҳамкор ташкилотлар устидан назорат қилиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бу албатта вужудга келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатлари, сансоларлик ва маъсулиятсизликни олдини олишга қаратилган. Қонунчиликда ўрнатилган тартибга кўра қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш вақтида регламентга риоя этиш ҳолатини ўрганиш учун Қарши шаҳар, Нишон, Яккабоғ ва Муборак туман “Ермулккадастр” ДК филиалларига Давлат хизматлари марказлари орқали юборилган мурожаатлар ҳолати кўриб чиқилди. Ўрганишлар жараёнида, вилоят “Ермулккадастр” ДК Қарши шаҳар филиалида 160 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари, вилоят “Ермулккадастр” ДК Яккабоғ туман филиалида 80 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари, вилоят “Ермулккадастр” ДК Нишон ва Муборак туман филиалларида 40 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва бартараф этилди.

Бу каби қонунбузилишлар келиб чиқиш сабабини билиш ва кейинчалик қайта такрорланишини бартараф этиш, ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, регламентда белгиланган тартибнинг бузилишини олидини олиш бу семинарнинг асосий мақсади ва вазифаси эди.

Семинар ваколатли ташкилотларнинг маъсул ходимларининг чиқишлари билан бошланди. Ҳар бир ташкилот қонунан белгиланган ўз вазифасини амалга ошириш тартибини тушунтирар экан, бошқа ҳамкор ташкилотларга боғлиқ тарафларини ҳам айтиб ўтди. Семинар ҳар бир ташкилот вакиллари учун фойдали бўлди десак хато бўлмаса керак. Чунки қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино иншоотларни фойдаланишга топшириш механизми бир ташкилотдан иборат эмас, шунинг учун ҳам барча ваколатли ташкилотлар ўз зиммаларидаги маъсулиятни чуқур англаган ҳолда, вужудга келаётган айрим муаммоларни келиб чиқиш сабаларини аниқлаб олишларида ушбу семинар жуда зарур эди. Келажакда бу каби семинарларни яна ташкил этишга келишиб олинди.

Бизни кузатишни давом этинг
👇👇👇
https://t.me/qashqadaryodxa
https://www.facebook.com/qashqadaryodavxizmat/