АРТ - Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш деганда нима тушунилади?

Архитектура-режалаштириш топшириғи тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларидан, давлат ҳокимият органларининг тегишли қарорларидан, шу жумладан, тарихий ва маданий обидаларни, атроф муҳитни муҳофаза қилиш талаб ва шартларини ҳамда объектни аниқ ер участкасида жойлаштиришда учинчи шахсларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишдан келиб чиқувчи ўзига хос шаҳарсозлик ва архитектуравий шартлар ҳамда объектни лойиҳалаштириш ва қуришнинг алоҳида шароитлари мажмуасидан иборат ҳужжат ҳисобланиб, унинг асосида объект қурилиши (реконструкцияси) учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади.

Демак, АРТ ишлаб чиқиш 2 босқичдан иборат бўлади.

Биринчи босқичда, бино ёки иншоотнинг ташқи кўринишига, қурилишнинг тахминий майдонларига, автотураргоҳлар, ҳудудга кириш ва чиқиш йўлларига, кичик меъморий шаклларнинг тузилиши, ер участкасининг кўкаламзорлаштирилиши ва ободонлаштирилишига бўлган умумий талабларни белгилайди.

Иккинчи босқичда эса трасса ва муҳандислик коммуникациялари ўтказилишига қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.

Жимоний ва юридик шахслар АРТ хизмати кўрсатилгани учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида тўлов қиладилар.

АРТ ни ишлаб чиқариш учун маъсул ташкилот Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари ҳисобланади.

Хизмат кўрсатиш учун ҳуқуқий асос - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон «Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» қарори ҳисобланади.

АРТни олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш ёки давлат хизматини электрон шаклда олишни ЯИДХП орқали амалга ошириш мумкин.

Бизни кузатишда давом этинг:

https://t.me/dxaqashqadaryo
https://www.facebook.com/qashqadaryodavxizmat/