September 27, 2019

Яккабоғда қўл тўпи бўйича мусобақа ўтказилди

Жорий йилнинг 26 август куни Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида жойлашган Озиқ-овқат касиб-ҳунар коллежида Муҳтарам Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснинг 2-спорт йўналишини ижросини таъминлаш мақсадида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда коллеж маъмурияти билан ҳамкорликда 2003-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида спортнинг қўл-тўпи тури бўйича 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 8 та жамоадан жами 74 нафар ёшлар иштирок этишган бўлса шундан 25 нафарини қизлар ташкил этди.
Мусобқа якунида ғолиб совриндор бўлган жамоалар 1-сонли БЎСМ маъмурияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.