Яккабоғда спорт мусобақалари қизғин ўтмоқда

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман ҳокимлиги тизимидаги барча бўлим ва ташкилот ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича Яккабоғ туман “Ҳоким кубоги” мусобақаси жорий йилнинг 10 июнь куни тумандаги Оқтош маҳалласида ўтказилди.
Мусобақада 60 нафар иштирокчилар қатнашдилар. Мусобақада 1-ўринни Жисмоний тарбия ва спорт бўлими жамоаси, 2-ўринни Давлат санитария эпидемалогия назорати бўлими жамоаси, 3-ўринни Халқ таълими бўлими жамоаси эгалладилар.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларига туман ҳокимлиги томонидан кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.