Қашқадарёлик самбочилардан муносиб ғалабалар

13-14 март кунлари пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт соғломлаштириш мажмуасида самбо бўйича ёшлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтди. Ҳар бир вазн тоифасида мамлакатнинг барча худудларидан ва Қороқолпоғистон Республикасидан жами 70 нафар қизлар ва 245 нафар йигитлар ғолиблик учун кураш олиб бордилар ва якунда Қашқадарёлик спортчилардан қизлар ўртасида Ибодуллаева Мушарраф 48 кг вазнда 1-ўринни,Қосимова Гавҳар 56 кг вазнда 1-ўринни, Алишерова Муниса 56 кг вазнда 2-ўринни, Эргашева Мафтуна 64 кг вазнда 2-ўринни эгаллашди. Ўғил болалар ўртасида эса Бозоров Жовботир 62 кг вазнда 3-ўринни, Хакималиев Улуғбек 62 кг вазнда 3-ўринни, Нормўминов Арнолд 90кг 3-ўринни ва Бегалиев Нурмуҳаммад 100 кг вазн тоифасида 1-ўринни эгаллашди.