April 23, 2019

Шаҳрисабз шаҳрида вазир кубоги мусобақалари қизғин ўтмоқда

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида 2019 йил 23 апрель куни 13-сонли умумий ўрта таълим мактабида 14-15 ёшли ўсмирлар ва қизлар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги” мусобақалари дастуридан ўрин олган спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Бу мусобақада 200 нафарга яқин ўқувчи-ёшлар иштирок этишиб ғолиб жамоалар вилоят босқич йўлланмасига эга бўлишди.