Муборакда хотин-қизлар иштирокида мусобақа ўтказилди

Жорий йилнинг 6 июнь куни Қашқадарё вилояти Муборак туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда тумандаги 1-сонли мактабда 2019 йил 19 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва ижтимоий-маънавий соҳадаги ишларини янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла хотин-қизлари ўртасида спортнинг стол теннис тури бўйича мусобақа ўтказилди.