Қашқадарёлик дзюдочи (парадзюдо)лар Гран-прида чемпион ва совриндор бўлишди

by Qashqadaryo viloyati jismoniy tarbiya va sport boshqarmasi
Қашқадарёлик дзюдочи (парадзюдо)лар Гран-прида чемпион ва совриндор бўлишди

Жорий йилнинг 20-22 сентябрь кунлари пойтахтимизда жойлашган кўп тармоқли “Ҳумо Арена” муз саройида дзюдо бўйича Гран-при ҳамда 23-24 сентябрь кунлари парадзюдо бўйича IBSA Гран-при мусобақалари бўлиб ўтди. Қизғин курашларга бой бўлган мазкур Гран-при мусобақасида 70 дан ортиқ давлатларнинг сара дзюдочилар ғолиблик учун беллашишди. Қувонарлиси шундаки ватанимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилган Қашқадарё ўғлони Камолиддин Расулов ҳам 81 кг вазн тоифасида иштирок этди ва мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди.

Шунингдек, 23-24 сентябрь кунлари бўлиб ўтган парадзюдо бўйича IBSA Гран-при мусобақаларида 35 давлатдан келган парадзюдочилар қатори Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган вилоятимиз спортчилари ҳам иштирок этишди. Жумладан, 81 кг вазн тоифасида иштирок этган Довурхон Кароматов барча рақибларини ер тишлатди ва мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Яна бир кучли спортчимиз Жалолиддин Авазов ҳам 90 кг вазнда ўз кучини синовдан ўтказган ҳолда бронза медалини қўлга киритди.

September 25, 2019
by Qashqadaryo viloyati jismoniy tarbiya va sport boshqarmasi