December 3, 2019

Қашқадарёда “Бош Вазир Кубоги” мусобақасига старт берилди

2019 йил 3 декабрь к��ни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган “Насаф” футбол академияси футбол майдонида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят футбол федерацияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 8 октябрдаги №01-14/1-1273-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, вилоятдаги барча бошқарма, ташкилот ҳамда идораларнинг аппарат ходимлари ўртасида (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ташқари) Футбол (эркаклар) ва Волейбол (аёллар) спорт турлари бўйича “Бош Вазир Кубоги” мусобақасига старт берилди.

Мазкур мусобақанинг биринчи кунги натижаларига кўра футбол бўйича Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Қаршии Давлат Университети ҳамда ТАТУ Қарши филиали жамоалари кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишган бўлса аёллар ўртасида волейбол мусобақасида эса Қарши Давлат Университети жамоаси ва Қарши Мухандислик Иқтисодиёт Институти жамоалари кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишди. Мусобақалар давом этмоқда.