May 3, 2019

Косон туманида стол теннис мусобақаси ўтказилди

30 апрел куни Қашқадарё вилояти Косон туманидаги Мўдин шаҳарчасида жойлашган болалар-ўсмирлар спорт мактабида туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда туман Халқ таълими бўлими билан хамкорликда спортнинг стол теннис туридан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги мусобақасининг туман босқич мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 60 нафарга яқин мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Мусобақа якунида туман Халқ таьлим бўлими ҳамда туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ғолиб, совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалар билан такдирланишди.