Чироқчида 5 та ташаббус ижроси...

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида жорий йилнинг 3 июль куни спорт мактаби маъмурияти ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги 2019 йил 19 март куни ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббусни амалга ошириши тўғрисида”ги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида 2002-2010 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар ўртасида спортнинг белбоғли кураш тури бўйича 1-сонли БЎСМ биринчилик мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 100 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишди ҳамда ғолиб совриндор иштирокчилар туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби маъмурияти томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.