Вилоятимиз енгил атлетикачилари сараланди
2019 йил 11 апрель куни Қашқадарё вилояти Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида умумий ўрта таълим мактаблари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ўртасида енгил атлетика спорт туридан вилоят чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада иштирокчилар енгил атлетиканинг 60м, 200м, 400м, 800м, 1500м, 5000м га югуриш, хадба, найза улоқтириш, ядро итқитиш, узунликка сакраш турларидан ўзаро беллашдилар.
Ушбу мусобақада вилоятимизнинг барча туман (шаҳар)ларидан жами 120 нафар (шундан 30 нафари қизлар) иштирок этишди.
Мусобақада иштирок этиб ғолиб бўлган спортчилар вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.