Қашқадарёда хотира турнирлари ўтказилмоқда

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида 2019 йил 4 май куни “9-май Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Ражабали Бобоёров ва “Самбо” кураш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Эркин Холиқов ҳамда устоз мураббий Абдурахмон Исмоилов хотирасига бағишлаб спортнинг Эркин кураш тури бўйича 2004-2006 ва 2007-2009 йилларда туғилган кичик ўсмирлар ўртасида хотира турнири мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур хотира турнирида 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этишди ҳамда мусобақа ғолиб, совриндорлари Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда хомийлар томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.