Қарши шаҳрида дзю-до бўйича мусобақа ўтказилди

2019 йил 10 декабрь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатида Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишлаб 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида дзю-до спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақада 60 нафардан ортиқ спортчи ёшлар иштирок этишди ҳамда ғолиб совриндор бўлган спортчилар Қарши шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, шунингдек, спорт мактаб интернати томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланишди.