Қарши шаҳрида Таэквандо ИТФ бўйича мусобақа ўтказилди

2019 йил 5 май куни Қашқадарё вилояти Қарши агробизнес ва тадбиркорлик коллежида Таэквандо ИТФ спорт тури бўйича “9-май Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Қарши шаҳар очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоятимизнинг барча туман (шаҳар)ларидан 80 нафар (шундан 20 нафари қизлар) спортчилар иштирок этишди. Ғолиб ҳамда совриндорлар Қарши шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, шунингдек, вилоят Таэквондо ИТФ федерацияси томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.