September 12, 2019

Пара сузувчимиз Жаҳон чемпионатида совриндор

Ўзбекистонлик пара сузувчилар Лондонда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида иштирок этишмоқда. Мазкур жаҳон чемпионатида дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан 600 га яқин спортчи иштирок этаётган ушбу мусобақада юртимиз шарафини жами 7 нафар пара сузувчиларимиз ҳимоя қилмоқда.

Улар орасида Қашқадарё вилоят ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар сув спорти турлари спорт мактаби тарбияланувчиси пара сузувчи Шохсанам Тошпўлатова аёллар ўртасидаги 100 метрга эркин усулда турнирнинг бронза медалига эга чиқди. Спортчимиз учун мусобақа бахслари ҳали давом этмоқда. Шоҳсанамга омад тилаб қоламиз.