April 22, 2019

Вилоятимиз самбочиларидан муносиб ғалабалар

2019 йил 19-21 апрел кунлари Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида спортнинг самбо тури бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур чемпионатда вилоятимиз спортчилари хам муносиб иштирок этишиб, қизлар ўртасида 40 кг вазн тоифасида Эшқулова Муниса 1-ўринни, 48 кг вазн тоифасида Жўраева Гулҳаё 2-ўринни, 48 кг вазнда Ибодуллаева Мушарраф 3-ўринни, 52 кг вазнда Бўриева Барчиной 3-ўринни, 56 кг вазн тоифасида Қосимова Гавҳар 1-ўринни, шунингдек, шу вазнда Чориева Каромат 3-ўринни ҳамда 60 кг вазн тоифасида Негматова Нафосат 3-ўринни, 65 кг вазнда Элмуродова Гулчехра 3-ўринни, 70 кг вазнда Ўринова Адиба 3-ўринни эгаллаган бўлса,+ 75 кг вазнда Турдимуродова Гулҳаё 2-ўринни эгаллашди.

Қизғин ва муросасиз бахсларга бой бўлган беллашувларда вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган ўсмирлардан 60 кг вазнда Ботиров Дилшод 2-ўринни, Ёдгоров Оғабек 3-ўринни, 65 кг вазн тоифасида Шерқулов Озод 3-ўринни, 87 кг вазда Ражабов Сухроб 1-ўринни ва +87 кг вазн тоифасида Отабоев Баходирлар 2-ўринларни эгаллашди.